КЎКРАК ҚАФАСИ ПАЛПАЦИЯСИ
Мақсад: Кўкрак қафасидаги оғриқли сохаларни аниқлаш,
кўкрак қафасининг эластиклигини аниқлаш, овоз дириллашини аниқлаш
Кўрсатма: барча беморлар учун шарт. Махсус мосламалар зарур эмас.


Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
Кўкрак қафасидаги оғриқли сохаларни аниқлаш
1 Палпасия беморнинг ўтирган ёки тик холатида ўтказилади 0 5
2 Кўкрак қафасида симметрик равишда иккала қўл бармоқ учлари билан ўмров ва ўмров ости сохаси пайпасланади 0 30
3 Тўш суяги пайпасланади 0 10
4 Қовурғалар ва қовурғалар оралиқлари пайпасланади 0 15
5 Ундан кейин кўкрак қафасининг ён томони пайпасланади 0 10
6 Кўраклар усти сохаси пайпасланади 0 10
7 Кўраклараро соха пайпасланади 0 10
8 Кўрак ости сохаси пайпасланади 0 10
ЖАМИ 0 100
Кўкрак қафасининг эластиклигини аниқлаш
1 Битта қўл кафти тўш суягига, иккинчи қўл кафти кўраклараро сохага вертикал равишда қўйилади 0 25
2 Қўл кафти билан ўзига хос равишда иккала томондан кўкрак қафасига мос холда пружинасимон харакат ёрдамида босим берилади (1-2 марта). 0 25
3 Кейин қўл кафти кўкрак қафасининг ён томонига симметрик равишда қўйилади. 0 25
4 Сўнгра ён томондан горизонтал йўналишда босим берилади 0 25
ЖАМИ 100
Овоз дириллашини аниқлаш
1 Пайпаслашда иккала қўлнинг бармоқ хам кафти иштирок этади. Қўл кафтининг симметрик равишда ўмров устига махкам ёпиштирган холда қўйилади Бемордан «трактор», «арра» каби сўзларни талаффуз қилиш сўралади 0 16
2 Ундан сўнг кафт ўмров остига қўйилади ва бемор яна «трактор», «арра» сўзларини талаффуз қилиши керак 0 10
3 Овоз дириллаши йўқолгунча кафт кўкракнинг ўнг томонига қўйилади 0 10
4 Бемор қўллари бош орқасига қўйилади 0 8
5 Сўнг қўллар кўкрак қафасининг ён томонига қўйилади 0 8
6 Қўллар кўрак усти сохасига қўйилади . Бемордан «трактор», «арра» каби сўзларни талаффуз қилиш сўралади 0 16
7 Бемор қўлларни қовуштирган холатда тутиши керак 0 8
8 Қўллар симметрик холатда кўракаро сохасига қўйилади. Бемордан «трактор», «арра» каби сўзларни талаффуз қилиш сўралади 0 16
9 Қўллар кўрак ости сохасига қўйилади ва бемордан «трактор», «арра» каби сўзларни талаффуз қилиш сўралади 8
ЖАМИ 100

ЎПКАНИНГ ТАҚҚОСЛАМА ПЕРКУССИЯСИ
Мақсад: Кўкрак қафаси ўнг ва чап томонида симметрик нуқталарда перкутор товушини солиштириш. Кўрсатма: барча беморлар учун шарт. Махсус мосламалар зарур эмас


Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
1 Ўпка перкуссиясининг олдиндан бажарганда врач беморнинг ўнг томонида туради Бемор ўтиради ёки тик туради, қўллар пастга туширилган бўлади 0 4
2 Плессиметр – бармоқ ўмров суяги устида, унга параллел холатда аввал ўнг кейин чап томонга қўйилади. 0 10
3 Ўмров суягига аввал ўнг кейин чап томонга қўйилади. 0 10
4 Ўнг ва чап томонда ўмров чизиғи бўйича И ва ИИ қовурғалар орасида перкуссия қилинади 0 10
5 Кейин ўнг томонда ИВ ва В қовурғалар орасида перкутор товушлар ўзаро таққосланади 0 10
6 Ён томонлар перкуссия қилинганда бемор қўллари боши орқасига кўтарилади 0 5
7 Плессиметр-бармоқ қовурғалар йўналишига параллел қўйилиб, ўнг ва чап томондаги қўлтик ости чизиқларида симметрик нуқталарда перкутор товуш таққосланади 0 10

8 Орқа томонда перкуссия бажарилганда бемор қўллари пастга тушурилган холатда бўлади
0
3
9 Плессиметр-бармоқни кўрак усти чуқурчасига жойлаштирилиб, ўнг ва чап томонда перкуссия қилинади 0 10
10 Кўраклар ораси перкуссия қилинганда бемор қўлларини олдида қовуштириб туради 0 5
11 Плессиметр-бармоқ ўнг ва чап томонда умуртқа поғонасига параллел холатда кўраклар ёнида жойлаштирилади 0 10
12 Кўкрак ости сохалари перкуссия қилинганда қўллар пастга тушурилган бўлади Плессиметр-бармоқ ўнг ва чап томонда галма- галдан горизонтал жойлашди 0 13
ЖАМИ 100

ЎПКА АУСКУЛТАЦИЯСИ
Мақсад: Асосий ва қўшимча нафас шовқинларини эшитиш
Кўрсатма: барча беморлар учун шарт. Фонендоскопдан фойдаланилади. Махсус мосламалар зарур эмас.


Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
Олд томондан ўпка аускултасияси
1 Врач беморнинг олди томонида туради. Бемор қўлларини пастга тушурган бўлади, ўнг ўпкани эшитишдан бошлаймиз. Бемордан бурун орқали чуқур нафас олишни сўраймиз. Фонендаскопнинг раструб қисми аввал ўнг кейин чап томонда ўмров устига қўйилади. 0 20
2 Нафас олиш ва нафас чиқариш жараени тўлик эшитилади, иложи бўлса 2-3 нафас жараёни эшитилади. 0 8
3 Кейин фонендоскоп раструби ўмров ости сохалари л. медиоклавикуларис дехтра ва л. медиоклавикуларис синистра бўйича симметрик нуқталарга қўйилади. 0 8
4 Кейин фонендоскоп раструби 2 қовурға оралиғига л.медиоклавикуларис дехтра эт л.медиоклавикуларис синистра,бўйича симметрик нуқталарга қўйилади. 0 8
5 Кейин фонендоскоп л.медиоклавикуларис дехтра бўйича ИИИ, ИВ, В қовурға оралиғига қўйилади. 0 10
Ўпкани ён томондан эшитиш
6 Врач қулай холатда туради: ўнг томонни эшитганда бемор ўнг томонда, чап томонни эшитганда чап томонда туради. Бемор қўлларини бошини орқасига қўйиши айтилади. 0 10
7 Кейин фонендрскоп раструби л. ахиллариес антериор, медиа, постериор дехтра эт синистра бўйича ИИИ,ИВ,В,ВИ
Қовурғалар орасига қатъий симметрик нуқталарга кўйилади. 0 6
Ўпкани орқа томондан эшитиш
8 Врач бемор орқасида туради ва бемор қўлини пастга тушуриши сўралади. 0 10
9 Фонендоскоп раструби аввал ВИИИ бўйин умуртқаси сохасига аввал ўнг кейин чап томондан қатъий симметрик нуқталарга қўйилади. 0 6

10 Кейин бемордан қўлларини олдида қовуштиришни сўраймиз ва фонендоскоп раструби ўнг ва чап томондан кураклар ораси сохасига қатъий симметрик нуқталарга қўйилади
0
6
11 Кейин ўнг ва чап томонда л.сcапуларис бўйича қатъий симметрик нуқталарда курак ости сохаси эшитилади. 0` 8
ЖАМИ 100

ЮРАК СОХАСИ ПАЛПАЦИЯСИ
Мақсад: юрак чўққи турткисини, «мушук хириллаши» симптомини аниқлаш
Кўрсатма: барча учун шарт. Махсус мосламалар зарур эмас.


Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
1 Врачнинг қўллари ва хона илиқ бўлиши керак 0 10
2 Бемор белгача ечинтирилади. Палпасия беморни ётган ёки турган холатида ўтказилади 0 10
3 Аввал юрак чўққи турткиси палпасия қилинади, бунинг учун ўнг қўл кафти юрак сохасига қўйилади. Бунда қўлнинг асоси тўш суягига, бармоқлари эса 4-7 қовурғалар аро қўлтик остига қаратилган бўлиши керак. 0 20
4 Юрак чўққи турткисини қўл билан сезиб, қўлни тўш суягига параллел қўйиб қўл бармоқлари билан топилади 0 20
5 Юрак чўққи турткисини жойлашиши, баландлиги, кучи ва резистентлиги аниқланилади. 0 20
6 «Мушук хириллаши» симптоми:
– юрак чўққисида;
-2 қовурға оралиғи тўш суягидан ўнг томонда;
-2 қовурға оралиғи тўш суягидан чап томонда аниқланади. 0 20
ЖАМИ 0 100

ҚОРИН БЎШЛИҒИНИНГ ЧУҚУР ПАЛПАЦИЯСИ
Мақсад: Қорин бўшилиғи чуқур палпасияси.
Кўрсатма: барча беморлар учун шарт. Махсус мосламалар зарур эмас.


Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
Сигмасимон ичакни палпасия қилиш
1 Киндик билан чап спина илеаcа антериор супериор ни боғловчи ўрта ва ташқи учдан бир қисмида сигмасимон ичак проексиясини аниқлаш 0 20
2 И-Ўнг қўлни қориннинг олди деворига палпасияланадиган аъзога перпендикуляр қўйилади 0 20
3 ИИ-Нафас олишда терини киндик олдига йиғиб бурма хосил қилади 0 20
4 ИИИ -Нафас чиқаришда қўлни қоринга чуқур ботирилади 0 20
5 ИВ-Аъзонинг сиртидан сирпантирилади ва бахо берилади 0 20
ЖАМИ 100
Кўричак палпасияси
1 Кўр ичакнинг проексиясини аниқлаш ва ўнг томондан спина илеаcа антериор супериор ни боғловчи чизиқнинг ўрта ва ташқи учдан бир қисми топилади 0 20
2 И-Ўнг қўл панжаси қориннинг олди деворига пайпасланадиган аъзога перпендикуляр холатда қўйилади 0 20
3 ИИ-Нафас олишда тери бурма хосил қилади. 0 20
4 ИИИ -Нафас чиқаришда қўлни қоринга чуқур ботирилади 0 20
5 ИВ-Аъзонинг юқорисидан ташқарига сирпантирилади. 0 20
ЖАМИ 100
Кўндаланг чамбар ичак палпасияси
1 Ошқозонни туби аниқланади. 0 20
2 И- 2 та қўлни 4 та ярим эгилган бармоқлари ошкозоннинг тубидан 2-3 см пастга ва л. медиана антериор дан 4-5 см чап ва ўнг томонга қўйилади 0 20
3 ИИ-Нафас олиш вақтида терини йиғиб тери бурмаси хосил қилинади 0 20
4 ИИИ-Нафас чиқаришда қўлни қоринга чуқур ботирилади 0 20
5 ИВ-Нафас олишда қўлни аъзонинг юзасидан юқоридан пастга сирпантириб тушилади 0 20
ЖАМИ 100
Ошқозон палпасияси
1 Ошқозонни пастки чегарасини аниқлаш 0 20
2 И -ошқозоннинг пастки чегарасига ўнг қўлнинг букилган бармоқларини олд ўрта чизиққа вертикал қўйилади 0 20
3 ИИ -терини юқорига силжитиб тери бурмасини хосил қилинади 0 20
4 ИИИ – нафас чиқаришда қўлни қоринга чуқур ботирилади 0 20
5 ИВ – қўлни аъзонинг юзасидан юқоридан пастга сирпантириб пайпасланади 0 20
ЖАМИ 100

ЖИГАР ПАЛПАЦИЯСИ
Мақсад: Жигар палпасиясини ўзлаштириш
Кўрсатма: барча учун шарт. Махсус мосламалар зарур эмас.

Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
1 Палпасия етган холатда ўтказилади.Беморнинг қўллари кўкракда ва боши пастроқда бўлиши лозим. 0 10
2 Врач чап қўли билан ўнг қовурға равоғини ушлаб олади. (И ва ИИИ бармоқлар ИХ ва Х қовурға орқа юзасида ИВ-В бармоқлар бел сохасига И бош бармоқ эса ўнг қовурға равоғини олди томон устига жойлаштирилади) 0 18
3 И – ўнг қўлнинг букилган бармоқлари ўнг қовурға равоғи сохаси қориннинг тўғри мушаклари ташқи қирраси жигарнинг пастки чегараси сохасига қўйилади 0 18
4 ИИ -нафас олган вақтда терини пастга силжитиб тери бурмасини хосил қилади 0 18
5 ИИИ – нафас чиқаришда қўлни қовурға остига, қорин бўшлиғида чўнтак хосил қилган холда чуқур ботирилади 0 18
6 ИВ – беморни чуқур нафас олиши сўралади, шунда ўнг қўл тепага сурилади ва бармоқлар учи жигарга тегади. 0 18
ЖАМИ 100

БУЙРАК ПАЛПАСИЯСИ
Мақсад: Студентларга буйрак палпасияси методикасини ўргатиш
Кўрсатма: барча беморлар учун шарт. Махсус мосламалар зарур эмас.

Қадамни бажариш Бажарилмади
Тўлиқ тўғри
бажарилган
1 Буйракнинг пайпаслашда бемор горизонтал холатда ёнида ётган бўлиши керак 0 5
2 Бунинг учун врач чап қўлини тўғрилаган ва бармоқларини бирлаштирган холда беморнинг бел сохасининг ўнг яримига қўяди 0 15
3 И -ўнг қўл бармоқларини бир оз эгган холда қорин бўшлиғининг қовурғалар равогининг пастки қисмига қўяди. Врачнинг ўнг қўли чап қўлига нисбатан перпендикуляр холатда бўлади. 0 20
4 ИИ – нафас олганда тери пастга сурилиб тери бурмасини хосил қилади 0 20
5 ИИИ – бемор нафас чиқарганда ўнг қўл қоринга чуқур ботирилади, чап қўл билан буйракни ўнг қўлга яқинлаштиради. 0 20
6 ИВ – ўнг қўл бармоқларини юқорига суриб буйракни юқори чегарасини сезиши мумкин. 0 20
ЖАМИ 100

терапия