28 январ куни ОМХ факультети декани ва декан муовуни иштирокида кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида таъмагирликка қарши курашиш борасидаги тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кафедрага ташриф буюришди
кафедра мудири проф. Разикова И.С. сўзга чиқиб, кафедрадаги хар бир ходим талабалар билан ўзаро муносабати қандай бўлиши, семестр якунида талабалар имтихонларни ўз билимларига таяниб ўтишлари зарурлиги тўғрисида тўлиқ маълумот берди. Кафедрага билим олишга келаётган талабаларни билимини бахолашда адолатли бўлиш таълим- тарбия жараёнини муҳим омили эканлигини таъкидлаб ўтдилар. ОМХ факультети декани Эралиев Умид Эргашович сўзга чиқдилар ва ҳар бир ходимга талабаларни бахолашга адолатли ёндошишлари мухимлигини таькидладилар шундан сўнг ҳар бир ходимдан таъмагирлик қилмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб бериши хақида тушунтириб ўтилди.