“АЛЛЕРГОЛОГИЯ, КЛИНИК ИММУНОЛОГИЯ ВА ҲАМШИРАЛИК ИШИ” КАФЕДРАСИ АССИСТЕНТЛАРИ: МИРПАЙЗИЕВА М.А. ВА УСМАНОВА З.Т. ЛАР СУРХОНЛАРЁ ВИЛОЯТИ, ТЕРМИЗ ТУМАНИДА ЖОЙЛАШГАН АФҒОН МАКТАБИГА ХИЗМАТ САФАРИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8.10.2019 йилда ПФ-5847 сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 911-сонли қарори асосида Термиз туманида Афғонистон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган ўқув марказини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу келишув ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти, Термиз туманидаги Янгиариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси реконструкция қилиниб, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ташкил этилган. 750 ўринга мўлжалланган марказ биноси асосий турдаги компьютер ва мультимедиа воситалари, синхрон таржима, видеокузатув ускуналари ва замон авий мебеллар билан жиҳозланган. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази тасарруфида рус тилини ўрганиш, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши бўйича 15.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ва ўрта махсус таълим Вазирлиги хузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директорининг №112t сонли буйруғи асосида, 1-курс талабалар сафига 18 та тўлов контракт асосида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази 1-курс талабалари ўқишга қабул қилинган. Машғулотлар имкон даражасида рус тилида олиб бориш режалаштирилган. Талабаларга нафақат Термиз давлат университети ўқитувчилари, балки Тошкент шаҳридаги нуфузли олий таълим муассасалари мутахассислари ҳам оффлайн тарзда сабоқ беришган.
Юқорида кўрсатилган ПФ-5847 сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 911-сонли қарор ижроисни таъминлаш орқали ижтимоий ривожланишга ҳисса қўшиш мақсадидиа Адилов Ш.К., Имамов А.А., Мирпайзиева М.А. ва Усманова З.Т. лар 2.09.2020 йил куни ТТА ректори Л.Н. Туйчиев буйруғини бажариш учун Сурхондарё вилояти Термиз шахрига хизмат сафарига бордик. Сафар чоғида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф буюрдик. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Рузиев О.А. ва ўқув ишлари бўйича маъсул Абдуллаев О.О.лар бизни марказ фаолияти билан таништирдилар ва Афғон мактабидаги 18 нафар талаба қизларни 2020-2021 ўқув йилида, ТТАнинг ОМХ факультетига қонуний буйруқ асосида 1-курсга қабул қилиниши ва дарс машғулотларини олиб боришда профессор ўқитувчилар билан таъминланиши хақида сўз юритилди. Шунингдек асосий ўқув базаси этиб. Афғон мактаби ва Термиз туманида жойлашган кўп тармоқли марказий шифохонада дарс машғулотлари ўтилиши Афғон мактаби рахбарияти томонидан таклиф этиб кирилди. Марказдаги ҳамширалик иши йўналиши бўйича амалий машғулотларни ўтиш ўқув ҳоналарини ташкил этиш, керакли ўқув адабиётлари билан таъминлаш юзасидан барча шароитларни яратиб бериш, ўтилган дарслар учун ойлик маошларни ўз вақтида марказ томонидан тўланишини таъминлаш борасидаги бир қатор ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди. ТТА томонидан хизмат сафари билан борган ходимлар марказ ўқув хоналарини кўздан кечириб, олий ҳамширалик йўналиши бўйича ўқув режа асосида ўтиладиган клиник фанлар учун махсус – тиббий жихозланган аудиторияларни тайёрлаш хақида кўрсатмаларни Афғон мактаби рахбариятига тақдим этдилар.
Таклифлар:
1.Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамда ТТА ўртасида ҳамкорлик шартномасини амалга ошириш учун ЎзРССВнинг буйруғи асос сифатида келтирилиши лозим
2.Афғон мактабидаги 18 нафар талаба қизлар ҳамширалик иши йўналиши бўйича ўрта – махсус билимга эга бўлмаганликларини инобатга олган ҳолда, ўқув жараёнини ташкил этишда ўқув режаси ва дарс жадвали керакли тартибда ишлаб чиқилиши лозим.
Хулоса:
Афғонистон фуқароларини олий ҳамширалик йўналиши бўйича сифатли таълим бериш ва ҳамкорлик шартномасини тузиш учун юқоридаги таклифлар рахбарият томонидан ўрганиб чиқилиши тавсия қилинади.