Кафедра профессор ўқитувчи ходимлари томонидан ўқув йилининг сентябр ойидан бошлаб, ўзаро дарсларга кириш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда хар хафта ўзаро дарсларга кириш тизими яхши йўлга қўйилган. Мунтаззам тахлил қилиб борилади ва ёш педагоглар Бердиев З. М., Айдарова Н. П., Муратова Н. У., Ишмухамедова Ш. Б., Ахмедов Х. С.лар га кафедранинг тажрибали ўқитувчилари ўртасида мастер класслар ўтказилиб борилган.
Ундан ташқари ҳар бир ҳодимни дарсини назорат қилиш жараёнида кафедра мудири Разикова И. С. ва ўқув ишлари бўйича маъсул Аликулова Д. Я. лар томонидан бевосита гурухларда ўзлаштириши суст бўлган талабалар вақтида аниқланиб, улар устида ишлаб келинган. Жумладан 204 – гурух талабаси Аликулова Халима, Жамелова Нигина каби талабалар аниқланиб, улар билан сухбатлар уюштирилди.
Бунга кўра бундай талабалар билан кафедра ходимлари Мирпайзиева М. А., Джураева Н. К., Байбекова В. Ф.лар қўшимча дарслар олиб боришди. Айнан талаба томонидан мавзуни ўзлаштира олмаган жойларига урғу бериб, қайта қайта ишлаш оқибатида фанни ёпа олмаган талабалар кузатилмаган.
Кафедра мудири Разикова И. С. Бу талабалар билан индивидуал сухбатлар уюштириб борди.
Гурух талабалари хам якиндан ёрдам бериб боришди. Натижада хамширалик фанлари бўйича талабалар ўзлаштириб, яхши натижага эришдилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.