Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Республикада Соғликни сақлаш тизимини ислох килиш Давлат дастури тўғрисида»ги УП-2107-сонли фармонига асосан, Республикамиздаги барча тиббиёт институтларида 1999-2000 укув йилидан бошлаб, «олий хамширалик иши» булимлари фаолият курсата бошлагандан буён Тошкент тиббиёт институтининг Даволаш факультети «Ички касалликлар пропедевтикаси» кафедраси кошида «Хамширалик иши» курси фаолият юритган. Бу курсга профессор Қосимов Э. Ю. 2000 йилдан – 2003 йилгача рахбарлик килган. Бу курсга Олий маьлумотли хамширалар тайёрлаш факультетининг илк талабаларининг 1 – курси «Хамширалик иши назарияси», 2 – курс талабалари «Терапия ва ХДТда хамширалик иши», 3 – курс талабалари «Хамширалик ишида илмий изланиш асослари» фанидан тахсил олишган.

2003 йилдан бошлаб ушбу курсга т. ф. д., профессор Разикова И. С. Рахбарлик кила бошлади ва бу курсда ОМХ факультетининг 1 – курс талабалари эса «Хамширалик иши назарияси», 2 – курс талабалари «Терапияда хамширалик иши», «Оилавий тиббиётда хамширалик иши», «Реабилитологияда хамширалик иши», «Диетология асослари», «Геронтологияда хамширалик иши», 3 – курс талабалари «Хамширалик ишида илмий изланиш асослари» фанидан тахсил олишган.

2004 йилда Даволаш факультетининг «Ички касалликлар пропедевтикаси» кафедраси кошида ташкил этилган «Хамширалик иши» курси тухтатилиб, алохида «ХАМШИРАЛИК ИШИ» кафедраси булиб  фаолият курсатди. Бу кафедра мудири булиб, т.ф.д. Разикова И. С. тайинланди.

Кафедра Узбекистон Республикасида ягона ташкил этилган «Хамширалар парвариши» булимида жойлашган булиб, барча клиник фанларни шу булимда хамширалик жараёни асосида олиб борилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 июль 2005 йилдаги № ПҚ – 3629 сонли фармонига кўра бекор қилинган Биринчи ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтлари асосида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилиши муносабати билан Хамширалик иши кафедраси яна Даволаш факультетининг «ИКП, гематология ва ХДТ, касб касалликлари ва хамширалик иши» фанлари кафедраси макоми остида иш юритиб келди. Шу йилдан эьтиборан ходимлар факат ОМХ факультети талабаларига тахсил бериб келмокдалар.

2010 – 2011 укув йилининг июл ойидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси ректори буйругига биноан «Хамширалик иши» кафедраси яна ташкил этилди. Бу кафедра хозирда ОМХ факультетининг етакчи, бош кафедраси булиб, бугунги кунда т.ф.д, профессор Разикова И. С. кафедра мудири булиб фаолият курсатмокда.

Хамширалик иши какфедрасида ОМХ факультетининг 1-курс талабалари Хамширалик иши, геронтологияда хамширалик иши, 2-курс талабалари диетология, терапия ва ХДТ да хамширалик иши, оилавий тиббиётда хамширалик иши, 3-курс талабалари эндокринологияда хамширалик иши фанидан тахсил олмоқдалар.

Бугунги кунда кафедранинг таркиби куйидагича:

Кафедра мудири: профессор Разикова И. С.

Укув ишлари буйича маьсул:расм кафедра Аликулова Д.Я.

Даволаш ишларига маьсул: Байбекова В.Ф.

Илмий ишларга маьсул: Байбекова В.Ф.
Маьнавият ишларига маьсул: Джураева Н.К.
4. Ўқув жараёнини ташкиллаштириш ва таъминлаш:

Кафедрадаги 6 та фан учун олий ҳамширалик иши таълим йўналиши бакалавриат йўналиши мутахассислиги бўйича ДТСлари, намунавий ўқув режа ва дастурлар билан таъминланган ва улар асосида ишчи дастурлар, календар – тематик режаларнинг ишлаб чиқилган. Ўқув режалари ва календар-тематик режалар ўқув йили давомида 2 марта (кузги ва баҳорги семестрлар учун) тузилиб, кафедра йиғилишида тасдиқланди.
Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилиши, бажарилиши ва унинг услубий таъминоти. Оралиқ ва якуний назорат ўтказиш усуллари
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-модда, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда) мувофиқ олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини тартибга солади.
Кафедрада рейтинг тизимини қўллашдан мақсад юқоридагиларга асосланган.
Кафедрада ўқув бўлими томонидан тасдиқланаган ўқув юклама асосида иш олиб борилди. Кафедрада олий маълумотли ҳамшира факультетининг 1 – 2- 3- курс талабалари ҳамширалик иши, геронтологияда ҳамширалик иши, терапия ва ХДТда ҳамширалик иши, диетология, эндокринологияда ҳамширалик иши, оила тиббиётида ҳамширалик иши фанлари бўйича билим олишди.Кафедрада талабаларнинг билимини назорат қилиш турлари ва шакллари қуйидагича:
– жорий назорат (ЖН)
– оралиқ назорат (ОН)
– якуний назорат (ЯН)
Ҳамма назорат турлари бўйича 100 баллик тизим қўлланилади, бундаги баҳо бир вақтни ўзида хам баллни ва ўзлаштириш фоизини ифодалайди.БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ВА МЕЗОНЛАРИ
Жорий баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳар бир амалий машғулот бўйича талабаларнинг назарий билимини ва ўқитишнинг интерактив усулларида қатнашиш даражасини баҳолаш (назарий ёндашиш) умумий дарснинг максимал 15%ини ташкил қилади.
Олинган натижаларни таҳлил қила билиш, курацияда хулоса килиш ва амалий вазиятларда олинган билимини қўллаш (вазиятли масалаларни ечиш) – аналитик ёндошиш – максимал 30 %
Амалий кўникмаларнинг ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш (амалий ёндошиш) – максимал 50 %.
Талабанинг мустақил иши дарснинг 5 %.
Кафедрада талабаларнинг мустақил ишини ўтказиш тартиби ва шакллари Низомда кўрсатилган.
Талабанинг хар кунги билими балларда қуйидагича ифодаланади:
-86-100 бал – «аъло»
-71-85 бал – «яхши»
-55-70 бал – «қониқарли»
Саралаш бали 55 баллни ташкил қилади.

Оралиқ баҳолаш:
Кафедрада ОМҲ факультетининг 1 курс талабалари 1-2 семестрида Ҳамширалик иши ва Геронтологияда ҳамширалик иши фанларидан, 2 курс талабалари терапияда ҳамширалик иши ва Диетология фанларидан 3 – 4 семестрида, 3 – курс ОМҲ талабалари 5-6 семестрида Эндокринологияда ҳамширалик иши ва Оила тиббиётида ҳамиралик иши фанларидан оралиқ ва ЯН назорат топширишди. Оралиқ назоратда семестр давомида ўтилган мавзулар бўйича саволларга оғзаки равишда жавоб берилди. Оралиқ назорат ҳар семестрда бир марта оғзаки сўроқ шаклида ўтказилади. Оралиқ назоратга жорий назорат ва ТМИдан 55 ва ундан ортиқ балл тўплаган, маъруза ва амалий машғулотлардан дарс қолдирмаган талабалар қўйилади. Агар талаба дарс қолдирган бўлса уни қайта топширмагунча Оралиқ назоратга қўйилмайди. Оралиқ назорат бўйича белгиланган максимал рейтинг балининг 55%дан кам балл тўплаган талаба ЯБга қўйилмайди. Оралиқ назоратни ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида даврий равишда ўрганиб борилди .

Якуний назоратни баҳолаш:
Кафедрада ОМҲ факультетининг 2 курс талабалари терапияда ҳамширалик иши ва 3 – курс ОМҲ талабалари 5-6 семестрида Эндокринологияда ҳамширалик иши ва Оила тиббиётида ҳамиралик иши фанларидан ОСКЭ ва тест тарзида якуний назорат топширишди. Якуний назорат – ўқув йили якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. ЖН, ТМИ ва ОНга ажратилган умумий балларнинг ҳар биридан саралаш балини тўплаган талабага ЯБга иштирок этиш хуқуқини берилди. ЯН OSCE ва тест усули комбинациясида ўтказилиб, баллар нисбати мос равишда 50%:50% ни ташкил этди.

КАФЕДРАДА ҚОЛДИРИЛГАН ДАРСЛАРНИ ҚАЙТА ТОПШИРИШ

• Семестр якунида фан бўйича жорий, оралиқ ёки якуний назорат турларини ҳар бири бўйича саралаш балидан кам балл тўплаган талаба академик қарздор ҳисобланади. 2017 – 2018 ўқув йилида ҳамширалик иши фанлари бўйича академик қарздор талабалар бўлмади.
• Фанлар бўйича 3 ва ундан ортиқ дарс қолдирган талабаларнинг кейинги машғулотларга қўйилиши деканат рухсатномаси асосида амалга оширилди.
• Талабалар томонидан қолдирилган маъруза ва амалий машғулотлар тўлиқ қайта топширилиши шарт. Қайта топширмаган талабалар ОН ва ЯН ларга киритилмайди. Бундай талабалар ҳам кузатилмади.
• 3 ва ундан ортиқ сабабсиз қолдирилган машғулотларни қайта топшириш деканат Координацион кенгаши рухсатномаси асосида кафедрада ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
• Кафедрада талабаларнинг қолдирган дарсларини қайта топширишлари учун навбатчи ўқитувчилар графиги тузилган. Қайта топшириш хар куни график асосида қабул қилинади ва қайта топширилган дарсларни қайд этиш журналига ёзилади.
• Талабанинг қолдирган машғулотларни қайта топширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кафедрада 1 йил давомида сақланади

КАФЕДРАДА РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ ВА
ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
• Талабанинг фан бўйича назорат турларида тўплаган баллари семестр якунида рейтинг қайдномасига бутун сонлар билан қайд қилинди. Рейтинг дафтарчасининг “Ўқув режасида ажратилган соат” устунига семестр учун фанга ажратилган умумий ўқув юклама соатлари (аудитория+мустақил иш соатлари), “Ўзлаштириш кўрсаткичи” устунига эса 100 баллик тизимдаги ўзлаштириши қўйилди.
• Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасига қайд этилмайди.
• Ҳар бир фан бўйича ўтказиладиган назорат турларининг натижалари гуруҳ журнали ҳамда қайдномада қайд этилади ва шу куннинг ўзида (назорат тури ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, 2 (икки) кун муддат ичида) талабалар эътиборига етказилади.
• Якуний назорат натижаларига кўра фан ўқитувчиси талабаларнинг фан бўйича рейтингини аниқлайди ҳамда рейтинг дафтарча ва қайдноманинг тегишли қисмини тўлдиради.Талаба фандан олган рейтинги: R= V х О/100= 266 х 77,57/100 =205.6
Талабаларнинг ўзлаштириши ва гуруҳнинг сифат кўрсаткичи кафедра мажлисларида мунтазам равишда мухокама қилинади ва керакли чоралар кўрилади.
Кафедрага талабалар келганда хар бир гуруҳ талабалариги ўқув услубий мажмуа ва кафедра тўғрисидаги ролик билан таништирилиб, талабаларга берилди. Кафедрада талабаларни ўқитишда янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий этилган. Кафедра ходимлари янги педагогик технологиялари билан ўқитиш бўйича малака оширишган. Хар бир педагогик технология ва ўқитишнинг интерактив усули алохида ўрганиб чиқилди ва мухокама қилинди. Интерактив усулларни ички касалликлар фанини ўқитишга мослаштирилиб, сценарийлар тайёрланди ва ўқитиш жараёнига татбиқ қилинди. Янги педагогик технологиялари билан ўқитиш бўйича малака оширган педагоглар томонидан интерактив усулларни қўллаб ўқитишнинг кўргазмали машғулотлари намойиш қилинди.
Барча амалий машғулотларда “конспектлаш”, “ким кўпроқ ким тезроқ”, “мия штурми”, “вазиятли масала” усуллари ва ўрганувчи-назарат қилувчи дастур қўлланилади. Уларга қўшимча холда “ишбилармон ўйини”, “уч пағонали интервью” ручка стол ўртасида” , “презентация” усуллари ва янги педогогик технологиялардан кейс технологияси, муоммоли ўқитиш қўлланилди.
Кафедрада талабаларни ўқитишда ахборот технологиялари жорий этилган. Ички касалликлар фанини ўқитишда электрон дарсликлар, электрон дастурлар, интернет маълумотлари, мулътимедиа дастури асосида презентациялар жорий этилган.
Талабаларни ўқитишда янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий этилиши унинг ўз устларида ишлашда, талабаларда мавзуга қизиқиш уйғотишда, амалий машғулотларда талабалар фаоллигини оширишга, клиник мушохада юритишга муаммоли вазиятларда қарор қабул қилишга ўргатишда ва умуман фанни ўзлаштиришларида муҳим ўрин эгаллади.

5. Иқтидорли талабалар билан ишлаш

1. Кафедрада “Етакчи ҳамшира” илмий тўгараги фаолият юритмоқда:
Талабаларга Ҳамшираларга бугунги кун ҳамшираси фаолиятидаги янгиликлар, парвариш моделлари, парваришга хос бўлган янгиликлар ҳақида ва уларни тамойилларини тушунтириб келинмоқда. Илмий тўгаракни профессор Разикова И. С. бошчилигида кфедрадаги барча ўқитувчилар олиб боришади.

6. Кафедранинг тематик хоналари
А) Кафедрада 2 та тематик хона ташкил этилган:
– Ҳамширалик жараёни мавзуси бўйича;
– Юрак қон томир тизими патологияси бўйича бўйича;
Ўқув аудиториялари баннер, замонавий асбоб-ускуналар, тарқатма материаллар билан таъминланган.
7. Янги педагогик технологиялар, интерфаол усуллар бўйича дарс ўтилиши тўғрисида маълумот.
Барча фанлар бўйича янги педагогик техналогиялар, интерфаол усуллар амалда қўлланилди:
• “Талаба диққат марказда”
• График органайзерлар билан ишлаш.
• Кластер усули;
• Муаммоли ўқитиш;
• Инсерт таблицаси;
• Венна диаграммаси;
• Балиқ скелети;
• “ Шифокор ва бемор”;
• “Галарея бўйлаб саёҳат”;
• “Ўргимчак тўри”;
• Айланма стол»
• “Мунозара усули”;
• “Ромашка”
• “Қор бўрони”
• “Столда ручка “
• “Асалари уяси”
• “БББ” усули
• “Ассесмент” усули
• Кичик гуруҳларда ишлаш
8. Амалий кўникмалар бўйича ишлар:
Терапия ва ҲДТда ҳамширалик иши фани бўйича 2 курслар учун 7 та амалий кўникмалар қайта кўриб чиқилди
ОМҲ факультетининг 3 – курс талабаларига оила тиббиётида ҳамширалик иши фани бўйича Жамоа саломатлигини сақлаш ва бошқариш кафедраси, ҳамда тошкент врачлар малар малакасини ошириш институтининг умумий амалиёт шифокорини қайта тайёрлаш кафедраси билан ҳамкорликда “Репродуктив саломатлик”га бағишланган интеграл очиқ маъруза ўтказилди.Талабалар давоматини мониторинги:
2017-2018 ўқув йилида талабалар давомати мониторинги тахлил қилинганда қуйидаги фоизни ташкил этди.
• 2 курс терапия ва ҲДТда ҳамширалик иши фани бўйича: қолдирилган дарслар фоизи – 2,4%; йил бўйи давомат – 1,6 %
• 3 курс эндокринологияда ҳамширалик иши фани бўйича: қолдирилган дарслар фоизи – 2,8%; ўқув йили бўйича давомат- 2 ,0%
Талабаларнинг илмий жамияти бўйича
Талабалар илмий жамиятининг анжумани 12 апрел соат 14.00.да ОМХ факультетининг ОМҲ ўқитиш модулида ўтказилди.
Раис: Нарзуллаева С. – 303 гр ОМҲ
Котиба: Истамова М. – 102 гр ОМҲ

Президиум: профессор: Разикова И. С.., доцент Бакиева Ш. Х., катта ўқитувчи Аликулова Д. Я.
Талабалр илмий анжуманида иштирок этди:
Докладчилар:
1. Нарзуллаева Сарвиноз “Миокард инфарктидан кейинги холатда ҳамширалик ёндошуви” Илмий раҳбар: профессор Разикова И. С.
2. Султанова Мафтуна “Туғруқдан кейинги депрессияда ҳамширалик ёндошуви” мавзусида доклад ўқиди. Илмий раҳбари катта ўқитувчи Алиқулова Д.Я.
3. 102 гурух талабаси Истамкулова Махлиё ”Никохдан ўтаётган ёшларга тиббиёт кўрикнинг аҳамияти” Илмий рахбари катта ўқитувчи Алиқулова Д.Я.
4. 203 гурух талабаси Ахмедова Тохира “Юрак мушаги некроз синдромида ҳамширалик жараёни асосида парвариш ўтказишини замонавий усуллари“ Илмий рахбари Мирпайзиева М. А.
5. 105 гурух талабаси Тураева Мухаббат “Оғир ётган беморлар парваришида олий маълумотли ҳамшираларнинг роли” илмий рахбари Джураева Н. К
6. 201 гурух талабаси Позилова Комола “Современные методы ухода за терапевтическими пациентами на примере зарубежных моделей”Илмий рахбар: Байбекова В. Ф.
7. 201 гурух талабаси Азимова Малика “Современный взгляд на сестринский уход и образ жизни пациентов с сахарным диабетом” Илмий рахбари Байбекова В. Ф.
Президиум маслаҳатлашиб талабалар ишларини ўринларга баҳоладилар. Талабаларга сертификатлар топширилди.

14. Кафедра маънавият ва маърифат ишлари

Хамширалик иши кафедрасининг 2017-2018 ўқув йили бошида маънавият ва маърифат ишлари бўйича йиллик режа тузилди ва ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А. Бобомуротов ҳамда омҳ факультети декани Бакиева Ш. Х томонидан тасдиқланди.
Режага кўра қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Хамширалик иши кафедраси профессор – ўқитувчилар жамоаси 2017-2018 ТТА томонидан ўтказилган тадбирларнинг барчасида иштирок этдилар. Кафедрамиз жамоаси сентябр ойининг биринчи хафтасиёқ “И. А. Каримов – Барҳаёт сиймомиз!” мавзусида хотира дарсини ташкил қилди. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон республикасида “Тожикистон маданият кунлари” тадбирида иштирок этдик. Кафедрамиз бир неча 1 – курс талабалари билан Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, талабаларнинг маданий хордиқ чиқаришини таъминлашда кўмаклашдик.
Октябр ойида жамоамиз “Талабаликка бағишлов” номли ТТА да ўтказилган катта тадбирда иштирок этдик. Ўқитувчилар кунига бағишлаб, “Устоз отангдек улуғ!” мавзусида очиқ сухбатли учрашув ўтказдик. Учрашувга профессор Разикова И. С. бошчилик қилди. “Ўзбек тилим жоним дилим! Мавзусида кафедрада 3 – курс ўртасида давра сухбати ўтказилди.
Ноябр ойида “Шифокорлар куни”га бағишлаб кафедрада тадбир уюштирдик. Бунда кафедра ассистенти Байбекова В. Ф. “Шифокор дардга мададкор” мавзусида доклад ўқиди. Кафедрамиздаги мураббийлик фаолиятини олиб бораётган ўқитувчилар Аликулова Д. Я., Джураева Н. К.лар гурухлари билан катта тадбир уюштиришди.
Декабр ойида ОИТСга қарши курашамиз! Мавзусида катта учрашув ўтказдик. Учрашувга Тошкент шахар ОИТС маркази шифокорлари таклиф қилинган бўлиб, улар томонидан докладлар ўқилди. Талабалар билан ТЕЛЕМИНОРАГА сайёхат уштирдик. Кафедрамизга зангиота тиббиёт коллежи, Янгиер тиббиёт коллежи томонидан кўплаб, ўқитувчилар келишди ва “Очиқ эшиклар” кунини ўтказдик. 7 декабрь 2016 йил соат 14.00 да ТТА лицей залида маънавият ва мърифат ишлари бўйича проректор Бобомуротов Т.А. томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги” га бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда кафедра ходимлари иштирок этдилар.
Январ ойида талабаларнинг яшаш шароити, ички муҳит муаммоларини ўрганиш учун 5 – ТТЖларига бориб улар билан сухбат убштирдик. Катта ўқитувчи Аликулова Д. Я. томонидан “Талаба-ўқувчиларнинг маънавий қиёфаси” мавзусида маъруза ўқиди. Тадбирда барча ходимлар қатнашдилар
Феврал ойида кафедрада З. М. Бобур ва А. Навоийнинг туғилган кунлари нишонланди. 3 –курс талабалари доклад қилишди. Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечаси ташкил этилди.
Шундай қилиб кафедрамизда 2017 – 2018 ўқув йилида энг катта йирик тадбир 12 майда “Ҳалқаро ҳамширалар кунига бағишланган” тадбир ўтказилди. Бу тадбирда барча курс ва факультетимиз кафедралари, тиббиёт коллежлари меҳмон бўлишди.

15. Ўқитувчилар орасида хуқуқбузарлик содир этилиши ва одоб ахлоқ қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари
ОМХ факультети Ҳамширалик иши кафедрасида 2017-2018 ўқув йилида ўқитувчилар орасида хуқуқбузарлик содир этилиши ва одоб ахлоқ қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари кузатилмади.

16. Кафедра хотин қизлари иш фаолияти.
Кафедрада хотин-қизлар ишларига маъсул кафедра мудири профессор Разикова И. С. режа асосида иш олиб борди. Кафедра хотин қизлари жамоат ишларига жалб қилинган. Улар ўзаро самимий ва дўстона муносабатда. Кафедра хотин қизлари гуруҳдаги талаба қизлар билан “Кийиниш одоби”, “Жамиятда аёллар ролини оширишнинг маънавий асослари”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “ Тўй марсимлари” мавзуларида сухбатлар ўтказишди.

17. Профессор ўқитувчиларини маънавий ва маърифий ишлар соатларини бажарилиши.
Профессор ўқитувчиларини шахсий иш режасидаги маънавий ва маърифий ишлар соатлари тўгри тақсимланди ва бу ассистентлар, катта ўкитувчилар учун ва профессорлар учун режа асосида тақсимланди. Кафедранинг барча профессор ўқитувчилари кафедрада талабалар орасида, ТТЖ ларда маънавий ва маърифий ишларни олиб боришда фаол қатнашдилар.
Даволаш ишлариМаслаҳат ишлари (тақсимланиши)

№ Ф.И.Ш Маслахат ишлари
1 Разикова И. С. Душанба куни 2 – кардиология бўлимида кўрик
2 Байбекова В. Ф. Хар куни 2 – кардиология бўлимига янги келган ва оғир беморларни кўриш ва 1-палатадаги беморларни кўришКафедра муаммолари

1. Кафедрада компьютерлар етишмаслиги; (бор йўғи 1 та)
2. Кафедрада интернет лимити чегараланган;
3. Илмий салоҳиятнинг пастлиги;
4. ОМХ ўқув модулига кафедралар томонидан ўз вақтида дарс жадвалларининг топширмаслиги ;
5. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг инглиз тили саводхонлиги даражасининг пастлиги;
6. Малакавий амалиёт бўйича услубий қўлланмаларнинг етишмаслиги.
7. Кафедрага бир вақтнинг ўзида бир неча гурухларнинг келиши бўлимда беморларлардан шикоят тушишига сабаб бўлмоқда;

19. Ўқув ишларини яхшилаш максадида режа:
1. Хамширалар учун махсус Россия адабиётларини маркетинг бўлими орқали буюртма қилиш.
2. Оила тиббиётида хамширалик иши фанидан талабаларни оилавий поликлиникаларда, ҚВП ларда амалий машғулотларни олиб боришни режалаш.
3. Хамширалик иши бўйича ўқитувчиларни малакасини ошириш мақсадида Россия давлати билан ҳамкорлик қилиш.
4. Геронтологияда ҳамширалик иши фанидан амалий машғулотларни қисман қариялар уйида амалий базаларда олиб боришни ржалаш.

Кафедра таклифлари

1. Юксак маънавият ва маърифатга эга бўлган талабаларни етиштириш.
2. Олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича хориж мутахассисларини ТМА га таклиф қилиб, шу ерда малака ошириш курсларини ташкил этилса;
3. Айнан олий ҳамширалик иши йўналиши учун бир қанча илмий изланиш олиб борувчиларни жалб қилиш учун квоталар сонини ошириш;
4. Дарс жадвалини тузишда талабалар сонини инобатга олиниши муҳим;