⚡️XXI аср — аллергик касалликлар асри. Бу ноинфекцион хасталиклар дунё аҳолисининг 35-40 фоизида учрайди. Юртимизда ушбу касалликларни аниқлаш ва даволаш бўйича илғор тажриба ва ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш борасида самарали ишлар олиб бориляпти.

🏥 Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази бу борадаги таянч муассасалардан ҳисобланади.

❗️Бугун марказнинг барча шароитларга эга янги биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми иш бошлади.

🌎 Тадбирда вазирлик масъуллари, маҳаллий аллерголог-иммунологлар, шунингдек Австрия, Қозоғистон, Россия каби давлатлардан ташриф буюрган олимлар ва профессор-шифокорлар ҳамда фармацевтика компаниялари вакиллари иштирок этди.

🔹Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари – Улуғбек Собиров ва Элмира Баситханова сўзга чиқиб, марказ жамоасини кенг имкониятларга эга бўлган 4-даражали янги тиббий муассаса биносининг очилиши билан муборакбод этди.

🔹Марказ директори, вазирлик бош аллергологи Илмира Разикова йиғилганларга ушбу нуфузли форумдан кўзланган мақсад ва режалар, юртимизда соҳа доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

📌 Анжуман давомида аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик ташхислаш, дори аллергияси, атопик дерматит муаммоларини бартараф этиш каби долзарб масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

➰Учинчи бор ўтказилаётган ушбу халқаро форумда аввалгиларидан фарқли равишда илк бор “Махсус иммунотерапия асослари миллий мактаби” ўтказилгани ҳам аҳамиятли.

Мазкур форум ўзаро тажриба алмашиш, профилактиканинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва Ўзбекистонда персоналлаштирилган аллергологияни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.