AKFA Medline – Марказий Осиёдаги юксак малакали тиббиёт ходимлари иштирокида диагностика, даволаш ва мураккаб кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедик операцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий жиҳозларга эга хусусий кўп профилли тиббий марказдир. Тор соҳа мутахассисларига ҳамда Европанинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган ускуналарга, шунингдек, ултьратовуш текширувлар хонасига эга бўлган поликлиника. Ҳар бир хона кўп функцияли станциялар – комбайнлар билан жиҳозланган. Европадан келтирилган жиҳозлар билан тўла таъминланган 7 та хонадан иборат, видеотасвирни узоқ масофага узатиш имкониятига эга. Шунингдек, бу ерда ангио хирургик, нейрохирургик, кардиохирургик операцияларни ўтказиш мақсадида гибрид операцион хона жойлашган. Стационар 12 қаватдан иборат. Жонлантириш бўлимида 20 та ўрин ҳамда 4 та интенсив терапия хонаси мавжуд. 3-қаватдан 11-қаватгача барча қулайликларга эга бўлган шинам палаталар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ходимларни шошилинч чақириш тугмалари, алоҳида санузел ва ювиниш хоналари, замонавий лед-телевизорлар билан жиҳозланган, чексиз интернет ва кўп функцияли кроватлар мавжуд. AKFA Medline тиббиёт маркази ўзининг модернизацияланган лабораториясига эга бўлиб, жаҳонда етакчи бўлган ROCHE HITACHI компаниясининг замонавий COBAS 6000 автоматик модулли иммун-биокимёвий аппарати билан жиҳозланган, бу ерда биокимёвий ва иммунологик текширувлар ўтказилади. AKFA Medline клиникасининг радиология бўлими рентгенодиагностика учун бугунги кунда ноёб ва энг замонавий ҳисобланган аппаратура билан жиҳозланган. Ускуна жаҳон стандарти талабларига жавоб берувчи ва юқори аниқликдаги натижаларни кафолатловчи етакчи бренд – SIEMENS (Германия) да ишлаб чиқарилган. 160 ўринга мўлжалланган ва турли-туман менюга эга бўлган шинам ресторанда беморлар рационининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда асосий эътибор парҳез таомларга қаратилади.Саёхат талабаларга жудаям манзур бўлди.

/>

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.