«АЛЛЕРГОЛОГИЯ, КЛИНИК ИММУНОЛОГИЯ ВА ҲАМШИРАЛИК ИШИ КАФЕДАРАСИ» томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги № 87-06-50-сонли буйруғини ижросини таьминлаш мақсадида “Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон республикаси президентининг “ Мехр-1” гурухида фаолият кўрсатиб, 158 нафар ватандошларимизга маърифий профессионал тажрибалари билан психологик-маънавий, ёрдам кўрсатаётган, жуда кўпчилик хотин қизларни хаётга қайтаришда фаол иштирок этаётган,“Меҳнат шухрати” ордени сохибаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, файласуф, политолог, профессор, жамоатчи олима аёл Жамила Ташпўлатовна Шермухаммедова иштирокида бўлиб ўтди.