аллергология – Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши https://dn.nursing.tma.uz/uz Тошкент тиббиёт академияси Thu, 15 Jun 2023 07:10:19 +0000 uz-UZ hourly 1 https://dn.nursing.tma.uz/wp-content/uploads/2021/08/cropped-tma-new-logo-32x32.png аллергология – Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши https://dn.nursing.tma.uz/uz 32 32 ❗️2025 йилга бориб, дунёда ҳар икки кишидан бири аллергиядан азият чекиши мумкин… https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1739 https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1739#respond Fri, 02 Jun 2023 07:01:08 +0000 http://dn.nursing.tma.uz/?p=1739 Илмира Разикова,
Тошкент Тибииёт Академияси «Аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши» кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

📊 — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир Ер юзи аҳолисининг 35-40 фоизи аллергиядан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.

📌 Бу атроф-муҳит ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам харакатлилик, стресс каби омиллар билан боғлиқ.

📈 Энг ёмони, вазият келгусида янада ёмонлашиши мумкин. Жумладан, ЖССТ прогнозига таянсак, 2025 йилга бориб, дунё аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади. Баъзи ривожланган мамлакатлар эса ҳозирданоқ ушбу чизиққа етиб улгурди.

Ваҳоланки, бундан 50-60 йил аввал аллергик касалликлар сайёрамиз аҳолисининг бор-йўғи 2-3 фоизида учраган. Бироқ кейинги ўн йилнинг ўзида бу дардга чалинган беморлар сони 2 баробар ошди.

🤧 Айниқса, глобаллашув жараёни жадал кечаётган АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи давлатларида бу борада вазият анча хавотирли.

🦠 Қолаверса, коронавирус инсоният бошига тушган оғир синов бўлди. Мазкур хавфли инфекцияга чалинганларни даволашда антибиотиклар, фермент ва гармон препаратлари, витаминлар, қон суюлтирувчи воситалардан кўп миқдорда фойдаланиш аллергик касалликларни авж олдириб юборди.

🔬 Оқибатда анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс-Джонсон синдроми каби охири ўлим билан якун топадиган аллергик касалликлар кўпайди. Шу сабабли бугун аллергия эпидемияга қиёсланмоқда.

🍔 Бундан ташқари, носоғлом турмуш тарзи инсоният саломатлигига жиддий путур етказяпти. Нотўғри овқатланиш — улар орасида энг кенг тарқалган омил. Бу хасталик асосан болалар, хусусан, эмизикли гўдаклар орасида кўп учрайди. Унинг хатарли томони – аллергеннинг кам миқдори ҳам баъзан инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

(Давоми бор!)

]]>
https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1739/feed 0
Эълон! Очиқ дарс! https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1684 https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1684#respond Wed, 17 May 2023 03:26:58 +0000 http://dn.nursing.tma.uz/?p=1684 23-май  2023-йил Тошкент Тиббиёт академиясининг «Аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши» кафдераси ассистенти Мирпайзиева М.А. томонидан очиқ дарс ўтказилади.

Мавзу: “Кекса ва қари ёшдаги беморларда сурункали пиелонефрит ва гломерулонефрит касалликларининг ўзига хос кечиши. гериатрик беморларни парваришларшда ҳамширалик жараёни”

Иштирок этмоқчи бўлганларни соат 08.00 да ТТА клиникасининг 9 бино 4 қават «Аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши» кафдерасига таклиф қиламиз.

]]>
https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1684/feed 0
Баҳорда аллергик касалликлар нега кучаяди? https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1672 https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1672#respond Sat, 11 Mar 2023 03:58:40 +0000 http://dn.nursing.tma.uz/?p=1672 🌱 Ҳозир — ён-атроф яшилликка бурканиб, табиат уйғонмоқда. Аммо бундай ўзгаришлар айрим инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бунинг сабаби нима?

🌳 — Баҳор фаслида дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари иммун тизими заифлашган кишиларда аллергияга мойилликни юзага келтириши мумкин.

🍀 Мавсумий аллергия асосан 20 микрометрдан 50 микрометргача бўлган ўсимлик чангчалари туфайли пайдо бўлади ва тиббиётда поллиноз деб аталади. У acocaн бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир кўрcaтaди.

📊 Бу турдаги хасталикни уч даврга бўлиш мумкин.

📌 Илк босқич март ойи бошидан май ойи ўртасигача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади. Иккинчи босқич май ойидан июль охири ва август бошигача кузатилади. Бу мавсумда дала ўтлари гуллайди. Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши билан боғлиқ бўлиб, у август ойидан ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади.

🔎 Аслида инсон аллерген билан тўқнашганда, аллергик реакция дарҳол юзага келмайди. Иммун тизими аста-секин моддага нисбатан сезгирликни оширади. Вақт ўтиб, тана ўзига хос юқори реакцияга эга бўлиб, бу жараён сенсибилизация деб аталади.

🩺 Баҳорги аллергия кўпинча аксириш, буруннинг битиши, қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши ва баъзан йўтал билан намоён бўлади. Шунингдек, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос белгилардир.

👩🏻‍⚕️ Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириш ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

🧪 Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири. Ўз навбатида, унинг умумий вa мaxcуc турлaри мaвжуд. Масалан, умумий IgE беморда aллeргия бoр ёки йўқлигини кўрcaтca, мaxcуc IgE тести орқали айнан нимaлaргa aллeргия мавжудлигини аниқласа бўлади.

🔬 Бундай текширув учун ҳозир аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси жойлашган клиник базаси республика илмий –ихтисослаштирилган аллергология марказида юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда.

‼ Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади. Умуман, аллергик касалликлар профилактикаси ва уларни даволашда рaциoнaл oвқaтлaниш тaртиби ҳамда coғлoм турмуш тaрзигa риоя этишнинг аҳамияти бениҳоя катта. Иммунитетни мустаҳкамлаш аллергия хуружидан сақланишнинг энг муҳим шартидир.

т.ф.д., профессор Илмира Разикова,
ТТА аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши кафедра мудири.

]]>
https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1672/feed 0
Эълон! Очиқ дарс! https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1665 https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1665#respond Fri, 03 Mar 2023 03:19:42 +0000 http://dn.nursing.tma.uz/?p=1665 18-март  2023-йил Тошкент Тиббиёт академиясининг «Аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши» кафдераси т.ф.д., доценти Ирсалиева Фатима Хусниддиновна томонидан 401 гурух талабалари иштирокида «Аллергология» фанидан очиқ дарс ўтказилади.

Мавзу: “Аллергик ринит. Таснифи, этиопатогенези, клиникаси, ташхисоти, даволаш усуллари, профилактикаси”

Иштирок этмоқчи бўлганларни соат 09.30 да ТТА клиникасининг 8 бино 1 қавати «Аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши» кафдерасига таклиф қиламиз.

]]>
https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1665/feed 0
Аллергик касалликларни инновацион диагностика ва даволаш усуллари йўлга қўйилди. https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1659 https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1659#respond Tue, 28 Feb 2023 11:55:34 +0000 http://dn.nursing.tma.uz/?p=1659 — Дунёда аллергик касалликларнинг ўта оғир кечувчи янги турлари кўпаймоқда. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам ҳаракатлилик каби қатор омиллар билан боғлиқ.

🏥 Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси жойлашган клиник базаси Республика илмий –ихтисослаштирилган аллергология марказида аллергик хасталикларни профилактика ва диагностика қилиш ҳамда даволашга ихтисослаштирилган. Беморлар учун 45 ўринли стационар, консультатив ташхис қўйиш поликлиникамиз, аллергология, лаборатория, физиотерапия бўлимларида, “астма ва аллергия мактаби” марказ ва кафедра ходимлари иштирокида фаолият кўрсатмоқда.

🔬 Бу ерда биокимёвий, клиник ва иммунологик лаборатория синовлари ўтказиляпти.

🩺 Ўтган йили қонда бир вақтнинг ўзида 90 турдаги аллергенга нисбатан махсус ва умумий иммуноглобулинларни аниқлаш имконини берувчи “PROTIA Allerqy-Q90” — ИФА мультиплекс диагностик текширув усули йўлга қўйилди.

📌 Теридан олинган био-материаллардан “Demodex folliculonum” ва қўтир қаначаларини аниқлаш усуллари жорий қилинди.

📊 Бундан ташқари, Италияда ишлаб чиқарилган “Alisei” диагностика автомат анализаторидан фойдаланяпмиз. У орқали энг илғор деб ҳисобланган “in vitro” усулида бир пайтнинг ўзида 200 дан ортиқ аллергенларни аниқлаш имконияти мавжуд.

✅ Муҳими, текширувлар учун ёш чекловлари йўқ. Уни исталган пайтда ўтказиш бўлади. Беморларнинг турли дори воситаларини истеъмол қилганлиги тест натижаларига тўсқинлик қилмайди. Ўз навбатида, шу текширувлардан фойдаланган холда кафедра ва марказ ходимлари томонидан илмий тадқиқотлар олиб бориляпти.

📈 Замонавий диагностика ва даволаш усуллари ҳудудларда ҳам амалиётга кенг татбиқ этилмоқда.

🏥 Хусусан, Нукус шаҳрида атопик синдромни эрта аниқлаш, ташхислаш усулларини жорий этиш лойиҳаси рўёбга чиқарилиб, “Аллергия ва астма” мактаблари ташкил этилди. Кафедра мудири ва кафедра ходимлари иштироқида илмий – тадқиқот ишлар олиб борилмоқда.

🧪 Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси РИИАМ филиали ва Нукус шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникасида илк бор ташқи нафас тизимига аллергенлар таъсирини провакация, яъни аллергенни нишон аъзога юбориб бронхоспазмни юзага келтириш орқали текшириш усули йўлга қўйилди.

Келгусида бундай янгиликларни бошқа ҳудудларда оммалаштиришни мақсад қилганмиз.

Илмира Разикова,

ТТА аллергология, клиник иммунология ва хамширалик иши кафедра мудири, республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори.

]]>
https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1659/feed 0
Talabalar uchun integral ochiq ma`ruza o`qildi! https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1477 https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1477#respond Fri, 11 Nov 2022 14:24:00 +0000 http://dn.nursing.tma.uz/?p=1477 Bugun 11. 11. 2022 yil Allergologiya, klinik immunologiya va hamshiralik ishi kafedrasida oily hamshiralik ishi ta’lim yo’nalishi 1 kurs talabalari uchun “Kommunikatsiyaning asosiy tamoillari. Muloqot ko‘nikmalari. Muloqot o‘rnatishda hamshiraning shaxsiy fazilatlari” mavzusida kafedramiz katta o’qituvchisi Alikulova D. YA va Bolalar kasalliklari propedevtikasi kafedrasi dotsenti, t.f.n. Avezova G. S,lar tomonidan integral ochiq ma`ruza o’qildi. Ochiq integral ma’ruzada amaliyotda faoliyat ko’rsatayotgan hamshiralar, pediatriya ishi yo’nalishi 1 – kurs talabalari ham mexmon bo’lishdi.

 

]]>
https://dn.nursing.tma.uz/uz/article/1477/feed 0